Мен дўконда ишлайман, сигарета сотамиз, бу ҳаромми?

28.07.2018 10:00 4479

Савол

Ассалому алайкум, мен дўконда ишлайман, сигарета сотамиз, бу ҳаромми? Дўконда ойлик маош олиб ишлайман


Жавоб

Дўкон эгасига сигарет сотиш жоиз эмаслигини айтинг ва насиҳат қилинг. Ўзингиз эса унинг савдосига аралашманг. Чунки "ҳаромга олиб борадиган нарса ҳаром, вожибга олиб борадиган нарса вожиб", деган қоида бор.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир Аҳмад