Масжидда азон айтилмасдан олдин уйда намоз ўқимаслигим керакми?

11.06.2019 17:36 1735

Савол

Ассалому алайкум, қадрли устозлар!

Мен уйда интернет сайтларида чиқарилган тақвимдаги намоз вақтларга қараб намоз ўқийман. Чунки уйимга масжидда айтилган азон эшитилмайди.

Шу ишим тўғрими? Ёки масжидда азон айтилмасдан олдин ўқимаслигим керакми?


Жавоб

Ҳамма интернет сайтлариники ҳам тўғри эмас. muslim.uz, islom.uz, azon.uz ва mehrob.uz каби сайтларда бериладиган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чиқарилган тақвимга мувофиқ жадвалларга қараб ўқисангиз бўлади.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир АҲМАД