Никоҳдан аввал йигит ва қиз гаплашиб юрса бўладими?

22.05.2019 21:00 3145

Савол

Ассалому алайкум!

Никоҳдан олдин бўлажак келин ва куёв бир-бирлари билан гаплашиб юришлари мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, ҳеч бўлмаганда телефон орқали суҳбат қуриши жоизми? Ёки буларнинг ҳаммаси зинога кирадими?


Жавоб

Гаплашиб юриши мумкин эмас. Телефонда ҳам сўзлашишмагани яхши. Чунки бу ишлар зинога эшик вазифасини бажариши мумкин. Фақат икки томон бир-бирини юзаки билиб оладиган даражадаги учрашувга, у ҳам хилватда бўлмаслиги шарти билан рухсат берилган. Бундай маълумот бир-икки учрашув билан ҳосил бўлади.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир АҲМАД