Windows 7 дастурини қандай ўрнатсам шариатга мувофиқ бўлади?

16.05.2019 16:10 1229

Савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Мен автомобилларни программа қилишни ўрганяпман. Биз ишимизни ноутбук орқали бажарамиз. Саволим шуки, ноутбукга windows 7 дастурини ўрнатмоқчи эдим, лекин уни юртимиздан ҳам, Microsoft команиясининг расмий сайтидан ҳам топа олмадим. ebay сайтида бор экан, шуни олиб ўрнатсам бўладими? Ёки қандай ўрнатсам шариатга мувофиқ бўлади?

Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


Жавоб

Жавоб: Маҳсулот эгаси ўз мулкининг бировга ўтишига қайси йўл билан рози бўлган бўлса, уни шу йўл билан қўлга киритишингиз мумкин бўлади.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир АҲМАД