Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиб намоз ўқиш мумкинми?

17.05.2018 06:00 1556

Савол

Мен акам билан Ингушетияда «стройка»(қурилиш)да ишлаймиз. Қуйидаги саволлар билан мурожаат этмоқчи эдим:

1. Бу ерда шофеъий мазҳабига амал қилишар экан. Бизга жуда яқин жойда масжид бор. Таровеҳ намозини уларнинг масжидида ўқисак бўладими? Таровеҳни масжидда ўқишни жуда хоҳлаётгандик, лекин иккиланиб турибмиз. Умуман бошқа мазҳабдагилар билан намоз ўқиш хусусида тушунтирсангиз!

2. Овоз чиқариб қироат қилинадиган намозларни ёлғиз ўқиганда ҳам овоз чиқариб қироат қилиш керакми ёки йўқ? Жавобларингиз учун олдиндан рахмат, ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин!


Жавоб

1. Албатта ўқиса бўлади.

2. Бунда ихтиёрлисиз. Хоҳласангиз овоз чиқарасиз, хоҳласангиз махфий ўқийсиз.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад