Гуноҳкор мўминлар дўзахда абадий қоладими?

31.05.2018 15:00 4660

Савол

Ассалому алайкум. Гуноҳкор мўминлар дўзахда абадий қоладими?


Жавоб

Гуноҳкор мўминлар дўзахда абадий қолмасликлари ҳақида далиллар жуда кўпдир. Бу тўғридаги ақиданинг маъноси шудир. Аммо абадий қолиш ҳақидаги Аллоҳ таолонинг: "Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур" («Нисо» сураси, 91-) ояти каримасига келсак, бундан мурод узоқ дўзахда қолишдир. Ёки маънони муфассирлар айтганидек, бу қотилликни ҳалол санаганга нисбатан кўчирсак бўлади. Чунки жони муҳофаза этилган мўминнинг қонини қасддан ҳалол санаш шубҳасиз куфрдир, Аллоҳ Ўзи сақласин.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир Аҳмад