«Тунда дўкон ойналарини синдириб, алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиб ташламоқчимиз. Бу ишимиз жоизми?»

06.06.2018 03:30 6963

Савол

Менинг ошхонам бор. Ҳалолликка қаттиқ риоя қиламан. Аммо яқинда ёнимга биттаси "Ароқ-вино" дўкони очди. Мен бунга нима чора кўрсам бўлади? Биз ўзимиз оғайниларим билан келишдик. Тунда дўкон ойналарини синдириб, алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиб ташламоқчимиз. Бу ишимиз жоизми?


Жавоб

Бу ишингиз шаръан жоиз эмас. Мункар билан бундай курашилмайди. Қолаверса аҳли китобнинг наздида алкоголь маҳсулотлари мулк саналади. Бу ҳолда шариат ҳам талофат етказилган мулкни сиздан эгасига ундириб беришга ҳукм қилади. Қолаверса бировнинг мулкига тажовузнинг ҳам шаръан жавоби бор.

Сизнинг ҳолатингизда у одамга насиҳат қилиш ва ошхонангизга ароқ кирмаслигини таъминлаш ҳуқуқингиз бор холос. Агар у дўкон мулкингиз бўлганда ижара шартномасини бузишингиз мумкин бўларди. Демак, сиз режалаган иш шариатда асло жоиз эмас.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад