Сигарета чеккандан кейин таҳоратни янгилаш шартми?

10.06.2019 17:00 4009

Савол

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сигарета чеккандан кейин таҳоратни янгилаш шартми?


Жавоб

Таҳоратни бузувчи ишлар ичида сигарета чекиш йўқ. Аммо унинг зарарлари маълум бўлганидан кейин, сигарета чекиш ҳаром эканини айтадиган уламолар сафи кенгайди. Таҳоратнинг устига таҳорат олишни қурбат (савобли) амал биладиган ислом фиқҳига кўра, сигарет чеккандан кейин таҳоратни янгилаб олиш марғуб амал.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир АҲМАД