Ҳиссадорлик ширкатлари, жамиятларининг ҳиссаларидан закот қандай чиқарилади?

11.09.2018 17:00 601

Савол

Ассалому алайкум, устоз, ҳиссадорлик ширкатлари, жамиятларининг ҳиссаларидан закот қандай чиқарилади?


Жавоб

Бу тўғрида шайх Мустафо Зарқо шундай жавоб қиладилар: "Бу масала замонамизнинг нозик ва чигал масалаларидан бўлиб турибди. Ҳисса - ширкатнинг сармоя ва фойдасидаги улуш ҳисобланади. Бу масала бир неча илмий анжуманларда ўрганилди. Фиқҳий томондан кўнглим хотиржам бўладиган тафсилот қуйидагичадир:

1. Агар ҳисса олди-сотди тижорат учун қўшилган бўлса, яъни ҳиссадорлар тижорат учун шериклик қилишаётган бўлса, йиғилган ҳиссалар бошқа тижорат молларига ўхшаб қолади. Бунда ҳиссалар тижорат моллари каби ҳар йили бозор нархида баҳоланади ва чиққан қийматнинг қирқдан бири, яъни 2,5 фоизи закот ўлароқ чиқаради.

2. Агар ҳиссалар фойдасини йиллик ёки мавсумий ҳисобланадиган ширкатларда бўлса, бу ҳолда ширкат тарқатадиган соф фойданинг ушри-ўндан бири, яъни 10 фоизидан закот чиқарилади. Бунда йил айланиши ва ҳиссанинг бозор қиймати шарт қилинмайди. Биз буни экин ерлари ва улардан чиқадиган маҳсулотларга қиёс қилдик. Одатда ернинг ўзидан эмас, ундан чиқадиган маҳсулотдан, йиғиб олинган куни закот чиқарилади.

Бу менинг фатвом, айни дамда бу масала хусусидаги раъй ва эҳтимолларнинг энг афзалидир".

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир Аҳмад