Тилла суви югуртирилган идишларни ишлатиш мумкинми?

20.09.2018 21:20 2185

Савол

Ассалому алайкум, устоз, тилла суви югуртирилган идишларни ишлатиш мумкинми?


Жавоб

Тилла суви югуртирилган идишларни ишлатиш ҳам ипакка ўхшаб исрофгарларнинг иши. Қолаверса унга қараган одам уни тилла идиш деб ўйлайди. Шунинг учун бу иш макруҳдир, ҳаром эмас.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир АҲМАД