«Бу ҳолат ғусл ёки таҳоратни вожиб қиладими?»

11.09.2018 21:30 2685

Савол

Аёл кишининг олдидан келиб турадиган намликнинг ҳукми нима? Ғусл ёки таҳоратни вожиб қиладими?


Жавоб

Агар келаётган бу намлик табиий ва ҳеч бир касалликсиз бўлса, покизадир. Ғусл ё таҳоратни вожиб этмайди.

Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу намликни шундай таъриф қиладилар: "У мазий ва тер ўртасидаги оқиш сувдир. У ғуслда ювиш вожиб бўлмайдиган фаржнинг ички қисмидан чиқади. Аммо намлик ғуслда ювиладиган ташқи қисмидан чиқадиган бўлса, у бил-иттифоқ покдир".

Аллоҳ янада билувчироқдир.

Мубашшир Аҳмад