Ерга солинадиган жойнамоз ё деворга илинадиган гиламчалар ипакдан тўқилган бўлса, буларни ишлатиш жоизми?

20.09.2018 17:00 2154

Савол

Ассалому алайкум, устоз. Ерга солинадиган жойнамоз ё деворга илинадиган гиламчалар ипакдан тўқилган бўлса, буларни ишлатиш жоизми?


Жавоб

Ипак жойнамоз ва гиламчаларни ишлатиш жоиз. Чунки ипак эркакларга кийиш учун ҳаром холос. Лекин бу иш исроф бўлгани ва мутакаббирликни кўрсатгани учун макруҳ. Айниқса ипак тоза бўлса.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир АҲМАД