Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

1 феврал — халқаро «ҳижоб» куни

5392

Ажойиб.

Биласизми нима?

Аслида хижоб учун қандайдир махсус кун, атама шарт эмас. Сабаби бу қатъий буйруқки, уни саналар билан, йилнинг қайсидир кунида нишонланмайди. 

Худди исломда аёл қанчалик эъзозли бўлса, ардоқли бўлса,  тенги ва бахоси бўлмагани каби , унинг номахрамлардан авратланиши ҳам шунчалар муҳим. 

Мана оддий мисол. 

Бир неча кунлардан бери бутун дунёни хавотирга қўйиб шиддат билан тарқалаётган «коронавирус» касаллигига  эҳтиёт чораси сифатида аввало тозаллик, қатъий гигена, сўнгида юз, кўз, бош қисмини ўраб юриш кераклиги айтилмоқда. 

Муслималарга эса бу фарз бўлган! 

Билингки Аллоҳнинг буйруғида ҳеч шунчаки ёки тоқатимиздан ортиқ  нарса бўлмаган! 

Хижобланиш роҳатини айтмасак ҳам бўлади. Уни фақат,  шу лаззатни топганларгина билади!
  
Сатри авратли  аёл ожиза эканини, унинг учун дунёдаги жамики неъматлар Роббиси томонидан хозир бўлганини, юзидаги нур, кўзидаги қувноқлик, қўлларидаги олов тафт... қўйингки Аллоҳ сатри авратни зоҳири-ю ботинини шундай гўзаллаштириб, ўрантириб қўйибти-ки, у нақадар бахтлидир! 
 
Ўзининг эртанги кунини билиши ўта  муҳим бўлган инсон қандай?  Ёки қалби хотиржам,  жон томиридан яқин Роббисининг берган қазои қадарига рози бўлган, фақат Унгагина ибодат қиладиган, фақат Ундангина сўрайдиган ва нусратидан умидвор бўлувчи мўмина бахтлими?! 

Қуръон ва суннатда келган дуолар билан ризқланиб,  фақат Роббиси билан боғланиб, унгагина ёлворишга нусрат бериб қўйган  Яратувчига ҳамд бўлсин! 
 
-Эй Роббим, Сен авф қилувчи каримсан ва авф қилишни яхши кўрасан. Ўзинг  мени авф эт (Термизий ва Насоий ривояти)

-Аллоҳим , Сендан фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман. (Муслим ривояти)

-Эй Аллоҳим, мени ҳаромдан четлатиб, халолинг билан кифоялантир. Фазлинг ила мени ўзгалардан беҳожат қилгин (Термизий ривояти)

-Эй Аллоҳим, берган неъматинг кетиб қолишидан, берган офиятинг ўзгариб кетишидан, тўсатдан келувчи азобингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман (Муслим ривояти)

-Эй Роббимиз, Ўзинг бизларга жуфти халолларимиздан ва зурриётларимиздан  кўзни қувонтирадиган ҳадя эт ва бизларни тақводорларга пешво қил (Фурқон:74)

Мадина Мўминова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон»  ҳижоб билан боғлиқ янги қарор чиқарди

3903 16:05 07.05.2022

Италияда ҳижоб маликаси танлови ўтказилади

972 07:00 06.04.2022

Тиббиёт ходимлари ҳижоб ўрашига рухсат берилди

1381 16:36 31.03.2022

Ҳиндистон суди дарсларда ҳижоб ўраш тақиқини тасдиқлади

1088 14:50 15.03.2022

Ҳиндистонда ҳижоб можароси: намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди

1702 09:15 10.02.2022

Нигерия Таълим вазири: «Таълим олувчиларнинг ҳижоб ўраши – конституциявий ҳуқуқ» 

555 11:35 09.02.2022
« Орқага