1 йилдан буён оқ қондан азият чекаётган Жонибекка ёрдам берайлик!​

17:30 15.03.2019 357

Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи Лутфия Раббимованинг 2006 йил 9 октябрда таваллуд топган ўғли Жонибек Ўктамов 13 ойдан ортиқроқ вақтдан буён ўткир миелобласт лейкоздан (оқ қондан) азият чекаётгани, моддий имконияти жуда чеклангани сабабли, ўз вақтида даволаниш курслари учун маблағ топишда қийналиб қолишган.

Лутфия Раббимованинг айни вақтда 12, 10, ва 6 ёшли фарзанди бор. Турмуш ўртоғи пойтахтда ишлайди. Топгани рўзғор ва ижара тўловидан ортмайди. Унинг тўнғич фарзанди Жонибекда оқ қон касаллиги аломатлари 2018 йил январь ойида юзага чиқа бошлаган.

Шу вақтгача оила катта мусибатни бошидан ўтказган.

Келганида аҳволи оғир бўлган. Кўп марта қон, бир нечта анбизол ва бошқа кучли антибиотиклар олган. Ҳозирда Жонибекда ижобий ўзгаришлар бор. Даволанишни тўхтатмаслик зарур.У ҳозирда қўшимча қўллаб қувватловини 5 курс даволаниш муолажаларини оляпти.

Ҳозирда битта курсга 5 миллион сўмга яқин маблағ талаб этиляпти. Қўллаб-қувватлови 2 йил давом этади ва бунда 9 та курс бор. Бир курси икки ойни ташкил қилади.

"Турмуш ўртоғим билан оиламизни боқиш ва яшаш учун уй-жой қуриш мақсадида Россияга ишлагани кетгандик. ”Қора иш” бўлса ҳам яхшигина маош тўлайдиган ишга жойлашдик. Ҳаммаси яхши кетаётган эди. Бироқ 2018 йилнинг 27 январь куни Аллоҳ Таоло бизнинг оиламизга синов берди. Фарзандим Жонибек оғир касалликка дучор бўлди. Бу кун менинг хотирамда энг оғир кун сифатида қолди. Душманимга ҳам раво кўрмайман.

Жонибекка оқ қон касаллиги ташхиси қўйилгач бор маблағимизни тикиб даволатишни бошладик. Дорилари жуда қиммат, даволатмасак боламиздан ажрашимиз мумкин эди. Маблағимиз тугагач, қурилиши тугалланмаган уйимизни ҳам сотишга мажбур бўлдик. Насиб этса боламиз бир кун тузалиб кетади.

Кимётерапия дорилари жуда қиммат. Ижара ҳаққини ўз вақтида тўлай олмаяпмиз. Маблағ етишмаслиги ўғлимнинг курсларини ўз вақтида давом эттиришга, дориларини олиб беришга тўсқинлик қилмоқда. Қарзларимизни ҳам тез орада тўлашимиз зарур. Жуда қийин вазиятда қолдик. Оиламиз ночор аҳволда.

Бир неча оғир даволаш курсларидан кейин бор пулимиз ҳам тугаб битди. Умидимиз аввало Аллоҳдан, сўнгра саховатпеша сахий юртдошларимиздан.

Азиз юртдошлар! Бизга ёрдам беринг. Аллоҳ мушкулингизни осон қилсин. Қўлларингизни дуога очиб фарзандимга шифо тиланг. Мен боламни жуда ҳам яхши кўраман. Унинг яшаб кетишини истайман. Илтимос, биздан кўмагингизни дариғ тутманг” - дейди онаси Лутфия Раббимова.

Жонибекнинг онаси Лутфия Раббимованинг сўзларига кўра, у ҳозирда фарзандининг саломатлигини тиклаш учун Тошкент шаҳрида ижара уйда яшайди. Самарқандда ўқитувчи бўлиб ишлаган Лутфия Раббимова ўғлига қарагани учун ҳозирда ишлай олмаяпти. Оила бошлиғи ўғлининг даволаниш харажатларидан ташқари ҳар ой ижара учун 150 АҚШ доллари тўлайди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, Жонибекнинг соғайиб кетиши учун ҳали имконият бор. У кимётерапия муолажаларини ўз вақтида олиши, дори-дармонларни қабул қилиш шарт. Аммо оила имкониятларининг чеклангани унинг ота-онасини ташвишга солиб қўйган.

Саховатпеша инсонлардан Жонибекнинг соғайиб кетишига имкон қадар ҳисса қўшишни сўраймиз!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали (Click, Payme)

Онаси Раббимова Лутфия номига очилган

Агро банк: 8600 0417 8195 1943

Отаси Атамуродов Умар Уктамович номига очилган пластик карточка рақами:

Асака банк:

8600 1306 4893 8399

Агробанкнинг Тошкент шаҳар филиалида онаси Раббимова Лутфия номига очилган реквизитлари:

МФО: 00394

ИНН: 201200124

Нақд пул топширганда:

23116000 600000 394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда:

23118000 400000 394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:

23120000 900000 394001

Хориждан банкдан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасини паспорт маълумотлари:

Rabbimova Lutfiya Xusanovna

Паспорт рақами: АА 8550191

Онасининг телефон рақами:

+998909734981

Отаси Умарбек Атамуродовнинг телефон рақами: +998909091148

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!