Диний илм олиш ҳақида

11.01.2018 19:00 1997

Савол

Ассалому алайкум! Менга Аллоҳ уч нафар ўғил фарзандлар ато қилган. Каттасини ёши хозир 11 да. Мен уларни дунёвий билимлар билан бирга диний илм олишларини жуда хоҳлайман. Фарзандларимни қаерда ва неча ёшдан илм олишга берсам бўлади?


Жавоб

Аллоҳ ўғилларингизни амалли олим ва мураттаб қорилардан қилсин! Болани кичиклигидан Қуръонга ошно қилиш лозим. Вояга етганларида эса диёримизда фаолият юритиб турган маъҳад ва мадрасаларга ўқишга беринг. Унгача эса, Аллоҳдан сўраб турибмиз, ёш болаларга ҳам Қуръон ва араб тилидан курслар очилишини кутиб қоламиз.

Мубашшир Аҳмад