Ипакдан тикилган галстук тақиш жоизми?

15.10.2018 11:00 2439

Савол

Ассалому алайкум, устоз, айтишларича эркаклар тақадиган галстуклар ипакдан тикилар экан. Лекин бу ҳақда галстукда маълумот берилмайди. Буни билиб туриб галстук тақишимиз жоизми?


Жавоб

"Қувайт фиқҳий энциклопедияси" мутахассисларидан доктор Аҳмад Курдийга кўра, галстукдаги ипак сунъий бўлса, уни тақиш жоиз. Агар у табиий ипакдан тайёрланган бўлса, тўрт исбаъ миқдоридагиси узрли бўлади, яъни узунлиги шундан ортмаса, уни тақиш жоиз.

Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ипак кийишдан наҳий қилдилар, илло икки, ё уч, ё тўрт исбаъ* бўлса истиснодир. Муслим ривояти.

Лекин эркак киши ҳар қандай ҳолда табиий ипакли ашёлардан эҳтиёт бўлгани яхши.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир АҲМАД
----
*исбаъ - тақрибан 1,925 см.