Нам салфетка билан таҳорат қилса бўладими?

03.01.2018 19:30 5710

Савол

Ассалому алайкум. Нам салфетка билан таҳорат олса бўладими?


Жавоб

Таҳоратни фақат сув билан олинади. Салфеткаларда намлик бор холос. У билан таҳорат аъзолари покланганда, мустаъмал сувга тегишли ҳукмлар ҳам бузилиб кетади. Қолаверса, салфетка билан оғиз чайиш ва бурун тозалашни амалга ошириш амри маҳол.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад