Дори савдосида шифокорларни рағбатлантириш жоизми?

18.10.2018 10:20 1994

Савол

Ассалому алайкум, устоз, биз дори савдоси билан шуғулланувчи компанияда ишлаймиз. Дориларимиз Ўзбекистонда ҳали таниқли бўлмагани учун врачлар билан ҳамкорлик қилишни режалаштиряпмиз. Яъни беморларга бизнинг дориларни тавсия қилинишини рағбатлантириш ниятимиз бор, дори нархининг маълум бир фоизи миқдорида. Шу ишимиз жоизми?


Жавоб

Агар рақобатчингиз бўлиб, сизнинг рағбатлантиришингиз унинг савдосини сусайтирса, бу ишингиз жоиз эмас. Аммо рақобатчингиз бўлмаса, реклама юриши сифатида бу ишингизнинг ножоиз жиҳати йўқ.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир АҲМАД