Иймон

11 миллиондан ошиқ одамнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлган шифокор

4690

Абдурраҳмон Сумайтни танийсизми?! Бу одам инсониятнинг энг буюк шахсларидан биридир! Бу инсоннинг қилган хайрли ишларининг ҳисобини ёлғиз Аллоҳ билади. 

11 миллиондан ортиқ одам Африкада шарофати ила мусулмон бўлган. 

6 миллион нусха Қуръони Каримни янги мусулмонларга тарқатган. 

95000 га яқин артизан қудуғи қаздирган (Африка бўйлаб). 

95000 толиби илмни маош билан таминлаган. 

15000 етимни ўз қарамоғига олган. 

5700 га яқин масжид бино қилган. 

860 мадраса қурдирган. 

840 та қорихона барпо қилган. 

204 та исломий марказ очган. 

124 та шифохона, тиббий марказ қурган. 

40 га яқин давлатда ифторликлар уюштириб, миллионлаб рўзадорларга хизмат кўрсатган. 

4 та университет очган. 

Биласизми бу одам ким?

У кувайтлик шайх Абдурраҳмон Сумайт (1947 — 2013). Аллоҳ у кишининг хайрли амалларини ўзига ҳамроҳ қилсин!

Ҳазрат Абдурраҳмон болаликларида босиқ, шижоатли, аълочи ўқувчилардан бўлганликларини оналари айтганлар. Олти ёшдан масжидга чиққанлар. Доим қўлларида таёқ бўлган. Худди ўзларини Африка жунглиларида юргандек ҳис этганлар. Болаликларида Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоялар кўп эшитганлар. Бағдод, Ливерпуль университетларини тамомлаб, тропик касалликлар бўйича шифокор бўлганлар. 

1981 йилда турмуш ўртоқлари билан Африкага кетганлар. 30 йил давомида қитъада 11 миллион африкалик у кишининг шарофатлари билан Исломни қабул қилган. Ас-Сумайт хазратлари 2013 йилда Кувайтда вафот этганлар. Аллоҳ жойларини жаннатда қилган бўлсин!

Анвар ИКРОМ

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага