Таҳоратга ният қилиш қандай бўлади?

17.02.2018 19:30 4144

Савол

Таҳоратга ният қилиш қандай бўлади? Масалан, баъзи хонадонларда (асосан кўп қаватли уйларда) унитаз ва раковина бир жойда жойлашган бўлади, шундай ҳолатларда ният қилиб таҳорат қилса бўладими?


Жавоб

Таҳоратда ният қилиш мустаҳаб амалдир. Таҳорат олиш асносида ўқиладиган дуолар суннат эмасдир. Шунинг учун, ўша жойга киришдан олдин таҳорат қилишни ният қилиб, ичкарида дуолар ўқимасдан таҳорат олиш мақбулдир.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад