Қуръон ўқиб берганига пул олса бўладими?

05.02.2018 07:00 6625

Савол

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Мени саволим қуйидагича: биз Россияга ишлагани келганмиз, бу ердаги ватандошларимизни Ўзбекистондаги бирон бир кариндоши дунёдан ўтиб қолса бу ерда худойи қилишади. Лекин таъзияга борганлар Қуръон ўқишни билишмайди, шунда Қуръон ўқишни биладиган кишига илтимос қилишади, у келганларга Қуръон ўқиб туради ва охирида уй эгаси унга ўқиб тургани учун пул беради. Шу пулни олиш жоизми? Менга ҳам бир икки марта илтимос қилишди, мен пулни олмадим, чунки Аллоҳнинг каломини сотган бўлиб қолишдан қўрқдим, шу қилган ишим туғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳим илмингизни янада зиёда айласин


Жавоб

Қилган ишингиз тўғри, чунки аллома Ибн Обидийн ўз рисолаларида Қуръонни ҳақ эвазига ўқиганда савоб бўлмаслигини кўпгина далиллар билан исботлаб берганлар. Жумладан, Қуръон ўқилгани учун ҳақ олганда савоб қолмайди, қолмаган савобни бировга бағишлаб бўлмайди. Хуллас, Қуръон ўқиш учун олдиндан келишган ҳолда ҳақ олиш жоиз эмас.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад