Жанозада иштирок этмаса гуноҳкор бўладими?

16.02.2018 18:30 1811

Савол

Ассалому алайкум! Устоз, ҳозирги кундаги жаноза намозига боришликда киши ўзида савоб умидини топа олмаса ва ўша инсоннинг маҳалласидан ҳам бирон киши қатнашмаса гуноҳкор бўладими?


Жавоб

Жаноза намози фарзи кифоядир. Қавм ёки маҳалладан бир қанча одамларнинг иштирок этиши билан унинг фарзлиги бошқалардан соқит бўлади. Аммо маҳалла ёки қавм баробар қатнашмаса ҳаммалари фарзни тарк этганлик гуноҳини олишади.

Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

“Кимки бир мусулмон одамнинг жанозасида Аллоҳга ишониб, унинг савоб беришидан умид қилиб қатнашса ва жаноза ўқилиб, маййит дафн қилингунга қадар бирга бўлса, албатта у одам 2 қийрот ажр (савоб) олиб қайтгайдир. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғидекдур. Кимки жанозани ўқиб, маййит дафн қилинмасдан аввал қайтса, у киши 1 қийрот ажр олиб қайтгайдир”.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад