Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

121 мингга яқин «санитария паспорти» мухолифлари Франция кўчаларига чиқишди

789

121 мингга яқин одам «санитария паспорти»га қарши норозилик намойишларида қатнашди, улар шанба куни Франциянинг бир қатор шаҳарларида бўлиб ўтди, деб хабар беради BFM TV мамлакат ИИВга таяниб. 

Унинг сўзларига кўра, Париждаги намойишларда 19 минггача одам қатнашган, полиция 96 кишини ҳибсга олган. Елисей майдонларида бўлиб ўтган тартибсизликларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг уч ходими жароҳатланган.

BFM TV телеканалининг эслатишича, «санитария паспорти» мухолифлари кетма-кет тўққизинчи шанба куни Франция шаҳарлари кўчаларига чиқишмоқда, лекин сўнгги ҳафталарда бу ҳаракатлар иштирокчилари сони тобора камайиб бормоқда. Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган шанба куни норозилик намойишларида 140 минг киши қатнашган, улар француз расмийларининг COVID-19 коронавирусининг тарқалишига қарши кураш соҳасидаги қаттиқ чораларидан норози бўлишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Французлар мусулмонларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда

1255 10:05 28.10.2021

Францияда масжидларни ёпиш давом этяпти

516 13:40 27.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

636 10:35 26.10.2021

Жазоирдаги вазирликлар француз тилидан воз кеча бошлади

732 12:05 23.10.2021

Бернар Бажоле: «Франциядаги рус айғоқчилари сони Совет давридаги даражада қолмоқда»

860 08:05 19.10.2021

Макрон жазоирликлар қатлиомини қоралади, бироқ узр сўрамади

564 09:10 18.10.2021
« Орқага