Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?”

3266

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Коронавирус инфекцияси билан касалланганда кўз билан боғлиқ касалликлар ҳам келиб чиқадими?

Жавоб: Тадқиқотчи олимларнинг аниқлашича, конъюнктивит яъни кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши коронавирус касаллигининг белгиларидан бири бўлиши мумкин. Италиялик олимлар коронавирус бурун шиллиқ қаватида аниқлангандан бир ҳафта ўтиб кўз шиллиқ қаватида ҳам учрашини тадқиқотларида таъкидлашган. Шунинг учун  коронавирус касаллигини даволаётган шифокорлар нафақат бурун ва оғиз, балки кўзларни ҳам ҳимоя қилиш борасида ҳам огоҳлантирилади. Хитой шифокорларининг тажрибасида ҳам коронавирус билан даволанаётган беморларда 1 фоиз ҳолатда  конъюнктивит аниқланган.

Савол: Кўп болалар коронавирус касаллигидан вафот этаётгани ростми?

Жавоб: Республикамизда коронавирусдан зарарланган ва шу касалликдан вафот этаётган беморлар ёши, лавозимидан қатъий назар шу кунгача аниқ маълумотлар берилиб келинаяпти. 

 

Кўп ёш болалар касалланиб ўлиб кетаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ёлғон. Бунинг устига таъкидлаш жоизки, коронавирус касаллиги ёш болаларда енгил ўтади ва аксарият ҳолларда жиддий асоратларсиз соғайишади.

Савол: Болалар коронавирус билан касалланса келажакда саломатлигига таъсир кўрсатиши, масалан бепуштликка олиб келиши мумкинми?

Жавоб: Коронавирус касаллиги мутлақо янги касаллик бўлиб, ҳали у ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Алоҳида бу борада илмий изланишлар амалга оширилмаган. Қолаверса касаллик ёш болаларда жуда енгил формада ўтаяпи, шунинг учун келажакда бирор  бир жиддий асорат қолдириши ҳақида башорат қилиш нотўғри бўлади. Фикримизча, COVID-19 келажакда фарзанд кўрмаслик (бепуштлик) каби ҳолатларни  келтириб чиқарадиган касалликлар сирасига кирмайди. 

Савол: Отамда сурункали қандли диабет касаллиги бор. Қаерга борса Covid 19 билан касалланганлар ётибти дейишмоқда, даволаниш учун қаерга мурожаат қилсак бўлади?

Жавоб: Дунё миқёсида пандемия бошланганидан кейин республикамизда ҳам карантин туфайли кўпгина шифохоналар фаолияти (профили) ўзгартирилди. Отангизни даволатиш учун яшаш жойингиз бўйича поликлиникага мурожаат қилсангиз ҳозирда фаолият кўрсатаётган шифохоналар тўғрисида аниқ маълумот олишингиз мумкин. Бунинг устига кейинги пайтларда профилини ўзгартирган муассасалар, бирин-кетин қайтадан ўзларининг аввалги фаолиятини тикламоқда.

Савол: 15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?

Жавоб: Аввало шуни таъкидлаш керакки республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган. Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас. Бир нарсани унутмаслик керак “мен, сен, улар” дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ, агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсинмас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз.

Савол: Қўшни давлатлар билан чегара қачон очилади?

Жавоб: Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги  билан биргаликда барча турдаги халқаро қатновларни  тиклаш бўйича  хорижий мамлакатлар билан  музокаралар олиб борилмоқда ва қатновларни босқичма-босқич тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантиндан кейин ҳам тўйлар ихчам ўтадими?

1022 18:50 09.09.2020

Қатар ғазолик оилаларга пул тарқатади

272 11:45 09.09.2020

Бугундан айрим мактабларда анъанавий ўқиш бошланди

840 11:18 07.09.2020

Жума шукуҳи

941 15:15 04.09.2020

Авиақатновларга ҳам босқичма-босқич рухсат этилади

714 18:52 01.09.2020
« Орқага