Янгиликлар

15 суткага қамалган блоггерни уйида янги меҳмон кутмоқда

2373

30 декабрь куни ижтимоий тармоқда “Отабек Нуритдинов” тахаллуси остида ижтимоий-сиёсий воқеаларга муносабат билдириб келган асакалик блоггер Абдуфатто (Отабек) Нуритдинов 15 суткага қамалган эди. У бюджет пуллари тақсимоти бўйича суриштирув олиб бораётганда мулозимларни ҳақорат қилганлик, туҳмат қилганликда айбланиб жазоланди. У яна қарийб 10 миллион сўм жарима тўлайди. Бир кунда ўтказилган суриштирув, тергов ва суддан кейин, у янги йилни ҳам қамоқда кутиб олди.

Аммо блогер қамоқда эканида оиласига хурсандчилик, қувонч келди. У фарзандлик бўлди. 

Худо хоҳласа, яна 3 кундан сўнг блоггернинг ўзи ҳам оиласи бағрига қайтади. Агар илгари замонларда бўлганидек, 15 кунга олиб кириб кетиб бошқа модда билан судлашвормаса...

Аммо у даврлар ўтиб кетди. 

Фикримизча, Абдуфатто Нуритдиновни ҳам яқин орада озодликда кўрамиз, деган умиддамиз. Чунки уни уйида яна бир киши – янги меҳмон, ўғли кутмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Блогерни калтаклаган ароқфурушларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланди

1172 15:20 19.02.2020

Самарқандда трамвай ўз йўлидан чиқиб кетди

514 11:40 19.02.2020

Асакалик блогерни калтаклашди ёхуд «Масжид яқинида ароқ сотмасангиз, «Асакангиз кетадими?»

2310 20:20 18.02.2020

Депутатни ким сайлаган?

667 17:40 18.02.2020

Рус блогери: “Самарқандга келсангиз, кўчаларда эҳтиёт бўлинг!”

1903 20:40 15.02.2020

Андижондаги “вақтинча шоҳ вазифасини бажарувчи”лар

1657 22:30 28.01.2020
« Орқага