Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

15 январдан Ўзбекистонга киришда янги чекловлар амал қилади

1199

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишининг олдини олиш мақсадида қўшимча карантин чоралари жорий этилишини маълум қилди.

1. 15 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган фуқаролар (автомобиль ҳаракати бундан мустасно) киришидан камида 48 соат олдин ПЗР усулида ўтказилган коронавирус инфекцияси учун салбий тест натижасини тақдим этишлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига киришда коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаш учун экспресс антиген тестини топширишлари шарт.

2. Шу билан бирга, Қирғизистон ҳудудидан чегара автомобиль ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган фуқаролар киришидан камида 48 соат олдин ПЗР усулида ўтказилган коронавирус инфекцияси бўйича фақат салбий тест натижасини кўрсатишлари, бошқа чегарадош давлатлар ҳудудидан кириб келаётган фуқаролар эса коронавирус инфекцияси мавжудлигига экспресс-антиген тест топширишлари керак.

3. Шу билан бирга, 15 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан давлат чегарасини икки давлат фуқароларининг кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилади, қуйидаги тоифадаги шахслар бундан мустасно:

ҳаво йўллари орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;

ватанига қайтган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари (кейинги ўринларда Томонларнинг фуқаролари деб юритилади);

ҳукуматлараро курьерлик алоқаси ходимлари;

халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилар;

расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида бўлган шахслар;

дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари;

Қозоғистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон объектлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қозоғистон объектларга хизмат кўрсатувчи ходимлар;

ушбу давлатларда инвестиция лойиҳалари доирасида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон, шунингдек Қозоғистон фуқаролари;

Ўзбекистонда доимий яшовчи Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, Қозоғистонда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари;

Томонларнинг ўқиш мақсадидаги фуқаролари;

оғир касал бўлган яқин қариндошларини кўриш ёки яқин қариндошларининг дафн маросимларида қатнашиш мақсадида тиббий мақсадларда кирувчи (кетаётган) Томонларнинг фуқаролари;

вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларига Қозоғистон ҳудудида ва Қозоғистон фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳлик қилувчи Томонлар фуқаролари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

143 21:50 22.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Лазарь Моисеевичнинг тазарруси

383 21:10 22.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Мунофиқларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жонларига қасд қилиши

46 20:35 22.05.2022

Динимни ўрганаман: эркак киши тилла ёки кумуш тақинчоқлар тақиши ҳақида

363 20:05 22.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Хушхулқ пайдо бўлиши мисоллари

257 19:05 22.05.2022

Диний либос ҳали ҳам таъқиқдами?

974 18:48 22.05.2022
« Орқага