Наср

“15 йил шундай хотин билан яшадим...”

4336

 Абу Усмон Найсобурийдан сўрашди:
- Амалларингиз ичида сиз энг кўп умид қиладиганингиз қайси амал?

Найсобурий деди:
- Ўсмирлигимда оилам мени уйлантирмоқчи бўлишди. Мен кўнмадим. Бир куни олдимга ўранган бир аёл келди. У менга:
- Эй Абу Усмон! Менга уйлансангиз. Мен сизни яхши кўриб қолдим, деди.

У отаси билан бирга келган эди. У жуда камбағал эди. Мен кўндим. Отаси қизини менга никоҳлаб қўйди. Кечқурун келин ҳузуримга кирди. Қарасам, у кўзи ғилай, чўлоқ ва  ногирон қиз экан. Мени шунчалик яхши кўрар эдики, кўчага чиққани қўймас эди. Унинг қалбига озор бермаслик учун унинг риоясини қилар эдим. Унга ёмон кўришимни билдирмас эдим. Азбаройи ёмон кўрганимдан ўзим гўё чўғ устида ўтиргандай эдим. 

Шу ҳолатда ўн беш йил ўтди. Хотиним вафот этди.

Амалларим ичида энг умид қиладиганим ана шу завжамнинг қалбини риоясини қилганим деб ўйлайман!

 Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Сени хотинингга хиёнат қилсанг, у сенга хиёнат қилмайдими?””

2186 13:40 15.02.2020

Эрим укам билан уришиб қолди...

5044 10:00 13.02.2020

Эрнинг рухсатисиз ишласа...

1315 18:00 12.02.2020

Аёл турмуш ўртоғининг фамилиясига ўтиши жоизми?

2322 17:00 07.02.2020

"Келиним ўғлимни ўзига «иситиб» олган..."

1257 13:40 07.02.2020

Жоҳил эр аёлини диндан чиқарди...

4722 11:40 07.02.2020
« Орқага