Янгиликлар

15 ёшли мактаб ўқувчиси фарзандли бўлди: «Айна тазҳабун?!»

6160

Жиззахда 2004 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, «daryo.uz» хабар тарқатди:

“14 ноябрь куни Жиззах шаҳар «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 5-сонли ўрта мактабнинг 15 яшар ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига мурожаат қилган. Шифокорлар унинг ҳомиладор эканлигини аниқлаб, Жиззах вилояти перинатал марказига йўлланма берган.

Муслима телебошловчи: «Исломга даъватни чиройли қилинг!..»

Рўмол ҳақида «эски ва янги гаплар...»

У шу куннинг ўзида 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Ҳолат юзасидан 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январида Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси, Қашқадарё вилояти Косон туманида ўқувчи қиз 15 ёшида она бўлгани, Фарғона вилояти Бешариқ туманида 14 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида хабар берилганди”.

Таҳририятдан: Айна тазҳабун – қаёққа кетмоқдамиз?! Қачонгача ойни этак билан ёпмоқчи бўламиз?! Касалимизнинг истмаси ошкор қилиб турибди-ку?!

Юқоридаги каби хабарларни ўқиган одам биринчи галда ўша қизларнинг ота-онасини, ўқитувчиларини, маҳалла-кўйини қоралашга тушади. Беихтиёр ва ёки лоақал хаёлан уларга лаънат ўқийди. Аслида айб фақат ўшаларнинг ўзидами?! Бу каби фожиалар фақат ва фақат жамиятнинг айби эмасми?! Бундай ҳолатлар диний-миллий урф одатларимизга зимдан ва ошкора курашаётганимизнинг ҳосиласи эмасми?!

Ҳар қандай билим юртига боринг, шим кийган, калта юпкали қизларни кўрасиз, яъни оммавий маданият унсурларини ташиётганларнинг мушугини биров пишт демайди. Уларни кўрган ёш ўспириннинг туйғулари жумбишга келиб, барвақт йигитга “айланиб” қолади, ҳирси уйғонади. Афсуски бу аччиқ ҳақиқат! Европадаги ғайридинга тақлид қилганлар қолиб, онаси, момоси каби рўмол ўраган қизларни жамиятимизга ёт санаймиз. Шуми адолат!

Нафсиламрини айтганда, юқоридаги хабарлар жамоатчиликка ошкор бўлган вазиятлар холос. Бўйга етган қиз-йигитларнинг одоби, ахлоқи, ҳаёси тансиқлашиб бораётганини ҳаммамиз яхши билиб турибмиз. Аммо била туриб кўз юммоқдамиз. Агар билмасангиз, ана қўлингизда турган смартфон орқали интернетга киринг, кўрасиз ҳақиқий аҳволни.

Фақат ойнадан ўпкаламанг – башарамиз ростдан ҳам қийшиқ.

 

P.S.: Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Таквир сураси 26-оятида:

 فَأَيْنَ تَذْهَبُونَ

"Бас, сизлар (уни, яъни динни, Қуръонни инкор этиб) қаёққа кетмоқдасиз?!" – дейди. Бу хитоб бизга – жумла инсониятга қаратилгандир. Шунинг учун унинг “Айна тазҳабун”нинг маъносини хатоан эмас, атайдан “ҚАЁҚҚА КЕТМОҚДАМИЗ?!”, дея саволни ўзлаштириб бердик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олий Мажлис Сенати ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилади

416 17:30 03.06.2020

Пандемия туфайли дунёдаги ёшларнинг 20 фоизи ишсиз қолди

232 09:00 28.05.2020

Яна битта телеканалнинг кераги борми?

993 14:30 15.05.2020

Россия: Ёшларнинг коронавирус билан касалланиши изоҳланди

841 22:00 07.04.2020

Британияда коронавирус билан курашаётган ўзбек шифокори: болалар, ёшлар ўлиб кетяпти...

2169 15:00 06.04.2020

Шайх вафот этганига беш йил бўлди...

2616 10:29 10.03.2020
« Орқага