Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

17 йил ҳибсда бўлган кекса фаластинлик маҳбус озод бўлди

1077

Исроил душанба куни Исроил қамоқхонасида сақланган энг кекса фаластинлик маҳбусни озод қилди, деб хабар бермоқда Анадолу ахборот агентлиги.

83 ёшли Фуад Шубакий Исроил марказидаги Ашкелон қамоқхонасидан озод қилинди ва “тез ёрдам” машинасида Хеврон шаҳри ғарбидаги Тарқумия назорат пунктига олиб кетилди. У ерда уни оиласи кутиб олди.

Шубакий озодликка чиққанидан кейинги илк сўзларида Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни озод этишни талаб қилган.

Фаластин маълумотларига кўра, Исроил 4780 фаластинликни, жумладан 160 бола ва 29 аёл маҳбусни ушлаб турибди.

“Фаластин асирлари жамияти” ноҳукумат ташкилотининг айтишича, Ал-Шубакий сурункали хасталиклардан азият чекади ва қамоқхонада жисмоний эҳтиёжлари учун бошқалар ёрдамига муҳтож бўлган.

1940 йилда Ғазода туғилган Ал-Шубакий “Фатҳ” гуруҳининг юқори мартабали аъзоси бўлган ва Фаластиннинг марҳум президенти Ёсир Арафотга кўплаб хорижий сафарларида ҳамроҳлик қилган.

2002 йил январь ойида Исроил ҳарбийлари Қизил денгизда Фаластин томон кетаётган Karine A номли кемадан қурол-яроғ топиб, мусодара қилганди. 

Исроил Шубакий қурол етказиб беришда айбланиб, 2002 йилдан бери АҚШ ва Британия назорати остида сақланаётган Иерихон шаҳридаги қамоқхонасидан 2006 йил мартида ҳибсга олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

816 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

584 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

583 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1400 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2626 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1544 15:50 01.06.2023
« Орқага