Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

176 нафар ходим ички ишлар органларидан четлатилди – ИИВ 

2502

Таъкидланиишича, ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган 948 нафар профилактика инспекторлари интизомий жазоланиб, 176 нафари ички ишлар органларидан бўшатилган.

АОКАда Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қайд этилишича, 127 нафар хизмат интизомини бузган ва 65 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ходимларга тегишли чоралар кўрилди.

Ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндошган 948 нафар профилактика инспекторлари интизомий жазоланиб, 176 нафари ички ишлар органларидан бўшатилди.

Пора олишни рад этган профилактика инспекторлари жами 40 млн. 200 минг сўм миқдорида мукофотланди

Профилактика инспекторларининг шахсий ташаббуси билан уларга пора таклиф қилган 24 нафар шахс ушланиб, қонуний чоралар кўрилди. Пора олишни рад этган профилактика инспекторлари жами 40 млн. 200 минг сўм миқдорида мукофотланди.

Шунингдек, жорий этилган тизим натижасида содир этилган жиноятлар сони кескин камайишига эришилгани таъкидланди.

Жорий этилган мазкур тизим самарасида:

 - бевосита профилактика инспекторлари томонидан 5 898 та жиноятлар фош этилди, 524 та жиноятларнинг олди олинди, 652 нафар қидирувда юрган шахслар ушланди, 108 нафар бедарак йўқолган шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилди, 763 та ноқонуний ўқ отар қуроллар аниқланди;

- профилактик ҳисобда турган 190 000 нафар шахслар билан ташкил этилган якка тартибдаги профилактик ишлари натижасида мазкур тоифадаги шахслар томонидан содир этилган жиноятлар кескин камайишига эришилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

74 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

115 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

180 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

134 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

443 11:35 27.01.2023

Тирноқни жума куни олиш керакми?

591 10:30 27.01.2023
« Орқага