18 ойлик қизалоқ ва унинг ҳомиладор онаси Исроил ҳужумининг қурбони бўлди

19:20 09.08.2018 695

Исроил ҳарбийларининг ХАМАС объектларига берган зарбалари натижасида 18 ойлик қизалоқ ва унинг ҳомиладор онаси ҳалок бўлди, оила бошлиғи эса яраланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Бундан ташқари, ХАМАС аъзоларидан бири ҳам ҳалок бўлган, 12 киши яраланган.

Исроил армияси Ғазо сектори бўйлаб юзга яқин зарбалар амалга оширилганини тасдиқлади. Бу ХАМАСнинг Исроил томонга ракета учирганига жавоб бўлгани айтилмоқда.

Исроил армияси маълумотига қараганда, пайшанбага ўтар кечаси Ғазо секторидан Исроилга етмишга яқин ракета отилган. Шундан 11 тасини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тўхтатиб қолган, иккитаси мамлакат жанубидаги Сдерот шаҳрига тушган ва бир кишини яралаган. Қолганлари бўш жойларга тушган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!