Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

193 мингдан ортиқ суриялик қочқинга Туркия фуқаролиги берилди 

962

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, 2021 йилнинг декабригача жами 193 293 нафар суриялик, жумладан, 84 152 нафари бола Туркия фуқаролигини олган.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда 3,7 миллионга яқин суриялик қочқин сифатида халқаро ҳимоя остида яшамоқда. Бунинг натижасида Туркияда 700 мингдан ортиқ суриялик болалар дунёга келган.

Вазир Сурияда давом этаётган фуқаролик уруши давомида қочқинлар оқимига қарши курашда Европанинг доимий масъулиятсизлигини ҳам таъкидлаган.

Мамлакатда содир этилаётган жиноятларда суриялик қочқинларнинг ҳам "ҳиссаси" бор. Хусусан, 2020 йилда 37 минг, ўтган йили эса 50 минг 231 киши жиноят содир этган.

Масалан, ўтган йили Анқаранинг Алтиндағ туманида маҳаллий турклар ва суриялик қочқинлар ўртасида муштлашув бўлган. Оқибатда, бир турк йигити пичоқлаб ўлдирилган. Сойлунинг айтишича, ўша воқеадан сўнг туманда 4 500 га яқин одам бошқа жойларга кўчирилган. Шунингдек, 309 та фойдаланилмаётган бино бузиб ташланган.

Йиллар давомида содир этилган жиноятлар ва можаролар кўплаб туркларнинг уларга нисбатан норозилигини кескин оширди. Бу мамлакатда сурияликларга қаратилган турли низоларнинг кўпайишига олиб келди.

Сойлу ҳукуматнинг 193 000 дан ортиқ сурияликларга фуқаролик берганини олқишлаганига қарамай, Туркия ҳукумати сўнгги бир неча йил ичида яширин кампания доирасида 155 000 дан ортиқ суриялик қочқинни Сурия шимолига мажбуран депортация қилгани ҳақидаги хабарлар соясида қолди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Одам савдоси билан шуғулланган икки нафар аёлга ҳукм ўқилди

387 18:35 30.09.2022

Қирғизистон президенти Туркияда Эрдоған билан учрашди

280 17:35 30.09.2022

Бундай хайрли ишни юртимизда ҳам ташкил этсак...

3143 16:30 30.09.2022

Турк ҳарбийлари Қатардаги жаҳон чемпионатида хавфсизлик таъминланишида иштирок этади

327 08:45 30.09.2022

Озарбайжон. Арманлар вайрон қилган мактабларни турклар обод қилмоқда  

311 09:40 27.09.2022

Туркияга 8 ойда сал кам 30 миллион турист келган: россияликлар топда!

427 12:25 26.09.2022
« Орқага