Таҳлил

1959 йил: Москвадаги эпидемия ва карантиннинг фойдаси

3749

Карантиндан қочаётганларга ва уни менсимаётганларга амал қилмаслик қандай аянчли аҳволга олиб келишини оддий мисол билан тушунтираман:

1959 йилнинг 23 декабрида рассом Алексей Кокорекин Деҳлидан Москвага келиб қўнади. Рассом келиши биланоқ шамоллагандек ҳис қилади, ўша куни кечқурун уни иситма, йўтал ва бутун танасида кучли оғриқ пайдо бўлади. Эртаси куни поликлиникага мурожаат қилади ва унга шифокор оддий грипп ташхисини қўяди. Орадан вақт ўтгач беморни баданига тошмалар тоша бошлайди, шифокорлар бу ҳолатни оддий аллергияга йўйишади. Аслида бемор Ҳиндистондан чечак касаллигини юқтириб келган эди, буни ўша ердаги ёш аёл шифокор билиб қолиб ҳамкасбларига хабар беради, лекин профессорлар ёш мутахассисни менсимай унга қулоқ солишмайди.

29 декабр куни бемор вафот этади, лекин қисқа вақт ичида у ётган палатадаги беморлар, самолётдагилар ва рассомни яқинлари вирусни юқтириб олган эди. Бир ҳафта ичида 10 мингга яқин одам карантинга тушади, улардан 46 нафарида чечак вируси (вариола вера) топилади, 3 киши вафот этади.

Шундай қилиб 7 миллионлик Москва аҳолиси мажбурий вакцина олади, эпидемияни 19 кунда тўлиқ назоратга олишга эришилади.

Изоҳ ва хулоса:

Азиз ватандош, масъулиятли бўлинг, ўзингиз ва бошқаларни ҳаётини хатарга қўйманг, тез орада ҳаёт яна олдингидек ҳолатига қайтади, даво топилади, касаллар тузалади, фақат ҳар биримиз масъулиятни ҳис қилишимиз шарт, вазиятдан чиқиш фақат ўзимизга боғлиқ, шуни унутманг!

Доктор Билол

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия мактабларида энди ҳалол таомлар ҳам бўлиши мумкин

99 11:10 20.09.2020

Қирғизистон "Россияга қўшилиш" ҳақидаги иддаога жавоб қайтарди

2161 17:25 18.09.2020

​​​​​​​Россия суриялик жангчиларни Ливияга жўнатмоқчи

365 14:10 09.09.2020

Россия Ташқи ишлар вазири саккиз йилдан сўнг илк бор Сурияга келди

330 19:45 07.09.2020

Хитой Россиянинг Тожикистондаги рақибига айланади...ми?

1286 17:50 07.09.2020

ЕИ ва НАТО Навальний иши бўйича Россияга босимни кучайтиряпти

667 22:00 04.09.2020
« Орқага