Таҳлил

2.5 млн сўм маош: камми ёки кўп?

1554

Беш кунча аввал “Аzon.uz” телеграм каналида “Ойлик даромадингиз неча сўмни ташкил қилади?” саволи остида ижтимоий сўровнома ўтказган эдик.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси етакчиси Улуғбек Иноятовнинг: "Беш кишилик оилага 2,5 миллион сўмлик маош бемалол етади... Буни иқтисодчилар ҳисоблаб чиққан" деганидан кейин юзага келган баҳслар аҳоли даромадини бироз таҳлил қилиш кераклигини тақазо этди.

Sof.uz йилнинг энг яхши ОАВ сайтини аниқлади: Azon.uz «кучли учлик»да!

«Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?» сўровномасининг натижалари билан танишинг

Рамазон ҳақидаги сўровнома натижалари

 Мазкур сўровномада 4748 нафар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари  овоз беришди.

Овоз берган аҳолининг 29 фоизи, 1374 киши “Бир млн сўмдан кам” ойлик даромад олиши маълум бўлди.

“Бир – бир ярим млн сўм” оралиғида ойлик маош олувчилар эса 17 фоизни, яъни 789 кишини ташкил этди.

Сўровномамиз қатнашчилари орасида 13 фоиз, яъни 613 киши “Бир ярим – икки млн сўм” оралиғида маош олаётганликларини билдиришди.

“Икки – икки ярим млн сўм” ойлик маош олувчилар бандига қатнашчилар орасида энг кам овоз берилган бўлиб, 9 фоизни яъни 429 киши ташкил этди.

Қатнашчиларнинг энг кўп қисми “Икки ярим млн сўм” дан кўп ойлик олиши маълум бўлди. Бу умумий овоз берувчиларнинг 32 фоизига, яъни 1543 кишига тенг.

Бир киши шундай дебди: "Бизда ойликлар оз эмас, нарсалар қиммат, ортиқча харажатлар кўп..." Бу гапда қайсидир маънода жон бор.

Машҳур тушунча бор: ризқ – Аллоҳдан! Дарҳақиқат, шундай! Биз эса ҳаракат қилишга, ишлашга буюрилганмиз.

Баракот эса яна Аллоҳнинг Ўзидандир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Sof.uz йилнинг энг яхши ОАВ сайтини аниқлади: Azon.uz «кучли учлик»да!

540 20:30 11.11.2019

«Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?» сўровномасининг натижалари билан танишинг

400 13:02 17.09.2019

Ҳинд полициячилари мусулмонларнинг сигир учун ўлдирилишини «табиий» деб ҳисоблайди

1602 12:30 30.08.2019

Ҳар икки германияликдан бири Исломни таҳдид деб билади

792 15:03 11.07.2019

Рамазон ҳақидаги сўровнома натижалари

815 13:40 08.05.2019
« Орқага