2017 йилда 5 минг бола аскарликдан озод қилинди

21:45 13.02.2018 360

Болалар – ҳозир ҳам қуролли низоларнинг энг асосий қурбонлари. Ўн минглаб бола жанговар ҳаракатларга жалб этилмоқда. Улар ўқлардан ва миналардан ҳалок бўляпти. Аскар болалар кўпинча худкуш ҳужумчиларга айлантирилмоқда, дейилади БМТнинг янги ҳисоботида.

Сурия, Ироқ, Мали ва Нигерияда кўплаб болалар ва ўсмирлар ҳарбий гуруҳлар сафида урушмоқда. Улар зўравонлик содир этишга, терактларни амалга оширишга ва қатлларда қатнашишга мажбурланмоқда.

Ўтган 2017 йилда 5 минг бола аскарликдан озод қилинган, бироқ ўн минглаб болалар ҳали ҳам урушлардан қатнашмоқда.

Демобилзация бўлган болалар тинч ҳаётда ҳам кўпгина муаммоларга дуч келмоқда. Баъзи давлатларда улар ҳарбий трибуналларга топшириляпти.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг Факультатив протоколига кўра, 18 ёшга тўлмаганларнинг ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши мумкин эмас.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!