2017 йилда Ўзбекистонга Россия нефти экспорти 68 минг тоннадан ошди

10:30 13.01.2018 303

2017 йилда Ўзбекистонга Россия нефти экспорти 68,2 минг тоннани ташкил қилди, деб ёзади "Правда Востока" газетаси UZ24 га таяниб.

Хусусан, ноябрда Ўзбекистонга 30 минг тонна, декабрда — 38,2 минг тонна нефть етказиб берилган. Аввалроқ «Транснефть» расмий вакили Игорь Демин компания 2017 йил декабрида Ўзбекистонга 50 минг тонна нефть етказиб беришни режалаштираётганини айтган эди. Демин гап ҳозирча синов тариқасидаги етказиб беришлар ҳақида бораётганини аниқлик киритганди.

Ўзбекистон ва Россия 2017 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистонга 500 минг тонна Россия нефтини етказиш ҳақидаги меморандумни имзолаган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!