2018 йилда Истанбулга 13 миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрди

17:05 03.02.2019 279

Ўтган йили Истанбулга келган сайёҳлар сони 2017 йил билан солиштирганда 24 фоизга ошиб, 13.433 миллионга етди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар бермоқда.

Ҳисобот Отатурк ва Сабиҳа Гокчан халқаро аэропортлари, Ҳайдарпошо, Пендик, Тузла, Зайтунбурну, Амбарли ва Каракой портлари орқали Истанбулга келган хорижий сайёҳлар ҳақидаги маълумотларга асосланган.

2017 йилда Истанбулга 10.841 миллион сайёҳ ташриф буюрган эди.

Фақат 2018 йилнинг декабрь ойида Истанбулга 1,78 миллион сайёҳ ташриф буюрди, бу эса 2017 йилга нисбатан 21,3 фоизга кўпроқдир.

Статистик маълумотларга кўра, ўтган йили Туркияга келган сайёҳларнинг 23,9 фоизи ҳаво йўли билан – 13,39 миллион. Денгиз йўли орқали 36464 нафар сайёҳ келган, бу 2017 йилга нисбатан 20,2 фоизга кўпдир.

Туристларнинг 1,72 миллиони ёки сайёҳларнинг умумий сонининг 8 фоизи Германиядан Истанбулга ташриф буюрган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!