Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади

728

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ўқув йилини якунлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра:

Халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади;

ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага