Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

2019 йилда кўп вазирликлар молиявий интизомни бузган

1621

Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2019 йилда ўтказилган 10 334 та молиявий назорат тадбирларидан 8028 таси (78 фоиз)да 488,3 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланиб, шундан 253,2 млрд. сўмни (52 фоиз) бюджет ва мақсадли жамғармалар ҳамда хўжалик субъектлари ҳисоб рақамларига тикланиши таъминланди, дейилади Молия вазирлиги хабарида .

2019 йилда амалга оширилган назорат тадбирлари якунларини 2018 йилдаги кўрсаткичлар билан таққослаб, таҳлил қилинганда, 2019 йилда 2018 йилга нисбатан назорат тадбирлари сони 1,4 мартга кўп ўтказилган бўлса, аниқланган молиявий интизомни бузилиш ҳолатлари 2,1 мартага, бюджетга тикланган маблағлар 2,5 мартага кўпайган.

Маълумот учун: 2018 йилда 5 575 та бюджет муассасаларида ўтказилган назорат тадбирларининг 4 744 тасида 68,1 млрд. сўмлик бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари аниқланиб, шундан 51,1 млрд. сўми (75 фоиз) бюджетга тикланган.

2019 йилда аниқланган бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари вазирлик ва ҳудудлар кесими бўйича қуйидаги бўлди:

2019 йилда энг кўп аниқланган бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари Халқ таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларида 29,8 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 19 млрд. сўмга (2,7 марта) кўпайган.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизими ташкилотларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 16,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 10,1 млрд. сўмга (2,5 марта), Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 8,3 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 2,9 млрд. сўмга (1,5 марта), Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 7,8 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 5,4 млрд. сўмга (3,3 марта) кўпайган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 13,8 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (17,1 млрд. сўм) камайган бўлса-да, йирик миқдорни ташкил этди.

Ҳисобот даврида аниқланган йирик миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар Қашқадарё (18,7 млрд. сўм), Тошкент (17 млрд. сўм), Жиззах (16,9 млрд. сўм), Андижон (11,8 млрд. сўм), Сурхондарё (10,8 млрд. сўм), Самарқанд (10,2 млрд. сўм) вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (10,8 млрд. сўм) тўғри келмоқда.

Раҳбарлик қобилиятининг соҳиби

Якуний назорат тадбирларида аниқланган 129,6 млрд. сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 4 498 та назорат тадбирлари ҳужжатлари қонуний чоралар кўриш учун прокуратура органларига юборилди.

Шунингдек, бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган бюджет ташкилотларининг 396 нафар мансабдор ва масъул шахсларига белгиланган тартибда 291,3 млн. сўмлик маъмурий жарима қўлланилди.

Шунингдек, бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган муассаса ва ташкилот раҳбарларига нисбатан ҳокимларнинг қарори билан интизомий чоралар кўрилди, дейилади хабарда.

Таҳририятдан: Нега бюджет маблағларини ўмариш  камайиш ўрнига кўпайиб бормоқда? Нега ишониб топширилган мансаб, курсига ўтирган амалдорлар фақат виждон эмас, жиғилдонни ўйлайдилар? Ахир ўғирлаётган пуллари халқнинг, ўзимизнинг, ўша амалдорларнинг ўқийдиган мактаблари, даволанадиган шифохона ёки клиникага лозим бўлган маблағку! Фикримизча, давлат, халқ пулини ўғирлаган амалдорларга янада қаттиқроқ жазолар тайинланиши керакка ўхшайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қайси давлатлар ҳарбий харажатлар борасида етакчилик қиляпти?

813 12:30 26.02.2021

Венгрия — масжид минорасини бузолмаган юрт

1513 12:15 11.02.2021

Чўчқа сўйиш тақиқланган шаҳар – Тифлис

3098 14:37 21.12.2020

Фаластин – АҚШ муносабатларининг яхшиланиши Байденга боғлиқ

392 11:00 21.12.2020

Янги қарор: Давлат бошқаруви соҳасига хусусий сектор жалб қилинади

469 11:21 09.12.2020

Хулафои рошидинлардан кейинги Ислом давлати қанақа эди?

799 11:25 05.11.2020
« Орқага