Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

2020 йили энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари рўйхати эълон қилинди

855

Яқинда Давлат активларини бошқариш агентлиги 1903 та давлат корхонасининг 2020 йил якунига оид молиявий ҳисоботлари бўйича энг кўп зарар кўриб ишлаган 10 та корхоналар рўйхатини тақдим этди. Бу рўйхатни кўрган одам «вой-бу шунча зарарми?» дейиши аниқ. Бу борада “Iqtisodchi Kundaligi” телеграм каналида шундай мулоҳаза келтириб ўтилган:

“Энг кўп зарар кўрган корхона дегани, жамиятга ва иқтисодиётга энг кўп зарар олиб келди дегани эмас. Aслини олсак, давлат корхоналари ва давлатнинг кучидан фойдаланадиган ҳолда рақобатни чеклайдиган хусусий корхоналарнинг жамиятга ва иқтисодиётга зарари, соф “бухгалтерлик зарар”дан анча кўпроқ. Рақобатни чеклаб давлат корхоналарини парвариш қилишимиз оқибатида, улар нафақат соф бухгалтерлик зарар кўришади, балки жамиятга ниҳоятда катта иқтисодий шикаст кўрсатишади. Масалани шу қийинлаштирадики, бухгалтерлик зарарини кўра оламиз, ҳозиргидек 755 миллиардгина дея оламиз, лекин асл иқтисодий шикасти бизга кўринмайди. Лекин у йўқ дегани эмас. Яна бир нарса: давлат корхонаси юз фоиз рентабеллик кўрсатиб мутлақ фойда қилаётган бўлса ҳам, бу корхона жамият учун фойда дегани эмас. Чунки агар фойдасининг механизми ва илдизи рақобатни чеклаш натижасида кўрилган бўлса ҳар доим иқтисодиёт учун зарари, фойдасидан каттароқ бўлади. Шунинг учун фойда қиладиган лекин рақобатни чеклайдиган аксар давлат корхоналари ва айрим сиёсий кучга эга бўлган хусусий корхоналар ҳам, гарчи қоғозда фойда кўрса ҳам, жамият учун қип-қизил зарарлигича қолади. Aгар иқтисодиётга зарари бўйича давлат корхоналарини рўйхати тузилса, рақамлар каттароқ бўлиши аниқ”, – дея фикр билдирилган.

Зарар кўрган давлат корхоналари ўнталиги қуйидагилардан иборат:

  1. “Ўзтрансгаз” АЖ — 3 трлн 574,9 млрд сўм;
  2. Uzbekistan Airways АЖ — 755,7 млрд сўм;
  3. “Тошиссиқсувққувати” ДУК — 605,2 млрд сўм;
  4. “Тошкент металлургия заводи” МЧЖ — 380 млрд;
  5. “Янги Ангрен ИЭС” АЖ — 245,6 млрд сўм;
  6. “Ўзбеккўмир” АЖ — 183,8 млрд сўм;
  7. “Ангрен ИЭС” АЖ — 177,7 млрд сўм;
  8. “Grand Road Tashkent” МЧЖ — 89,8 млрд сўм;
  9. “Пахтакор футбол клуби” МЧЖ — 82,7 млрд сўм;
  10. “Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК — 54,6 млрд сўм.

Шунингдек, маълумотда 2020 йилда энг кўп фойда билан якунлаган корхоналар ҳам келтирилган. Унга кўра 2020 йилда "Олмалиқ кон-металлургия заводи" АЖ энг кўп соф фойда (3 трлн 944,9 млрд сўм) олган корхона дея эътироф этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

1792 21:40 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Фарзандларимга ҳайкалларни ибрат қилиб кўрсатдим...”

2107 18:05 21.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Отатурк жон берган сарой Усмонлига қимматга тушган...”

4035 20:25 19.11.2021

Россияда  сайлов якунлари:  қайси партия олдинда?

1097 07:50 21.09.2021

Минтақа давлатлари раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади

512 13:05 13.09.2021

Энди барча оммавий давлат тадбирлари «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилади

1019 16:10 31.08.2021
« Орқага