Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

2022 йил 1 декабрдан...

1125

Ўзбекистон миллий қонунчилигида 2022 йил 1 декабрдан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди. 

Корпоратив муносабатлар соҳасидаги қоидалар соддалаштирилмоқда

«Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори билан 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида қатор талаблар бекор қилинади. 

Уй-жой учун субсидия олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш тартиби ўзгармоқда

Хусусан:

– субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиялар таркибидан Ёшлар ишлари агентлигининг бўлим бошлиғи ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори чиқарилмоқда;  

– субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинмоқда;

– мазкур ташкилотларнинг маълумотлари субсидия.идм.уз дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади. 

ЙПХ постларида босқичма-босқич «яшил» ва «қизил» йўлак тизими жорий этилади 

1 декабрдан бошлаб «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади. Кейинчалик эса тизим босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

Ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш бошланади

Қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга тушади:

– ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

– ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

– муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

«Ёшлар форуми» доирасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.

Ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь — Ўзбекистон ёшлари куни ҳамда декабрь ойида ўтказиладиган «Ёшлар форуми» доирасида спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий этилади:

– биринчи босқичда — кўчалараро маҳалла мусобақалари;

– иккинчи босқичда — маҳаллалараро сектор мусобақалари;

– учинчи босқичда — сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;

– тўртинчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;

– бешинчи босқичда — вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.

Фуқароларни Mobil-ID тизимига бепул идентификация қилиш даври якунланади.

Бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Mobil-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

366 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1020 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1571 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1264 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

481 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

566 17:41 06.02.2023
« Орқага