Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

2023 йилда ШҲТга Туркия қўшиладими? Мутахассислар фикри

651

Мамлакатимизда бўлиб ўтган муҳим воқеалардан бири Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг учрашуви бўлди. Ушбу учрашув доирасида 2023 йилда Туркиянинг ташкилотга қўшилиш масаласи кескин муносабатлар ва муҳокамаларни юзага келтирди. Бу масалага дунё сиёсий жамиятининг қизиқиши бежизга эмас. Сабаби, ШҲТга Туркиянинг қўшилиши сўнги 5 йилдаги вазиятга ўз таъсирини ўтказади. Бу таъсир ва тахмин қилинаётган ўзгаришлар, Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлиш ёки қўшилмаслик масалалари ҳусусида сиёсатшунослар ўз муносабатини билдирди: 

Фарҳод Толипов: Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлиш масаласи бир неча йил аввал Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилишини эслатяпти. Сабаби, улар бир-бирига рақиб давлатлар бўлиб, халқаро саҳнада геосиёсий рақобатга киришган. Қайси ташкилотга ёки форумга Покистон қўшилса Ҳиндистон ҳам иштирок этади ва ёки аксинча бўлиши мумкин. Ташкилотнинг Самарқанд саммитида Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши масаласи ҳам бу вазиятга сабаб бўлгандир эҳтимол. Эрон ва Туркия муносабатлари таранг, геосиёсий рақобатда турган давлатлар ҳисобланади. Улар, ислом оламида етакчилик функциясини қўлга киритиш учун кўринар-кўринмас курашга киришган. Шунинг учун Эрон кирар экан Туркия ҳам четда турмасдан, мувозанатни сақлаб туриш учун ҳам қўшилиши мумкин.

Абдували Сойибназаров: Туркия президентининг баёноти халқаро жамоатчиликда қизиқиш уйғотди. Давлат НАТО аъзоси ва ҳозирда ШҲТга ҳам  қўшилишга интиляпти. 2000 йилга қадар Туркия фақат ғарб томон ҳаракат қилган. Европа иттифоқига қўшилиш орқали ўзининг, иқтисодиёти, ҳарбий техникаси, сиёсатини, илм-фан соҳасини европа билан боғлашга интилган. Аммо европа оиласи асосан насронийлардан ташкил топгани учун Туркияни қабул қилишга шошилгани йўқ. Чунки Туркиянинг 90 фоизидан кўпи мусулмонлардан иборат ва бу европа иттифоқини қаноатлантирмайди.

Туркия ариза беришдан аввал ариза топширган бир қатор мамлакатлар Европа иттифоқига қабул қилинди. Инсон ҳуқуқларига амал қилмаётгани, мамлкатда ўлим ҳукми ҳамон борлиги учун Европа иттифоқи мамлакатни ўз сафига қўшишдан бош тортяпти.  Ваҳоланки расмий Анқара демократия, инсон ҳуқуқлари борасида жуда кўп талабларни бажарди. 2000 йилдан кейин Ражаб Тойиб Эрдоғанинг “Адолат ва тараққиёт” партияси ҳокимятга келгандан кейин ташқи сиёсатда ўзгаришлар бошланди. Ғарб ва шарқ билан тенг муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилинди. Сабаби, ғарб оиласи уни ўз сафига қўшишни истамаётган экан Туркия келажагини, тараққиётини, иқтисодий фаровонлигини шарқда кўрмоқда эди.  Ҳозирда Эрон ислом республикаси билан рақобат мавжуд бўлсада иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қиляпти. 

Туркиянинг ШҲТга қўшилиши бир қанча ўзгаришларга сабаб бўлади. Масалан, ШҲТнинг иқтисодий қудрати янада ошади. Улкан Евроосиё минтақасидаги ҳавфсизликни таъминлаш учун муайян чораларга қўл уради ва натижаларга эришилади. 

ШҲТ ҳавфсизлик ва иқтисодий масалаларни кўзлаган ташкилот ҳисобланади. Масалан, ШҲТ доирасида 500 дан ортиқ террорчилик ҳаракатларининг олди олинган.  Шунингдек ҳозирда товарларни етказиб беришда муайян солиқ имтиёзларини жорий этиш, эркин савдо ҳудудини яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Агар Туркия ШҲТга қўшиладиган бўлса бунда энг аввало тарнспорт-транзит имконияти ошади. Хусусан, ШҲТнинг Самарқанд шаҳри саммитида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой транспорт вазирлиги ўртасида темир йўлнинг иқтисодий асослари бўйича келишувга эришилди. Бу орқали яъна 6-7 йил ичида ким товарини европага ўтказмоқчи бўлса Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон ва транс касбий йўллар орқали Туркиядан европага чиқади. Аксинча йўналиш орқали Хитой бозорига кириш мумкин.

Туркиянинг НАТОга аъзолиги ШҲТга таъсир қилмайди. Сабаби ШҲТ ҳарбий ташкилот эмас. Бироқ, НАТО буни салбий қабул қилиши мумкин. Хатто Туркияни таркибидан чиқариб юбориши эҳтимоли бор. Лекин, агар чиқариб юборса қуролли кучларнинг кўп қисмидан ажралади. Шу сабаб бу масалада шошмашошарлик қилмайди.

Абдулла Абдуқодиров, иқтисодчи: Туркияни ШҲТга кириши аниқ эмас. Бунинг бир неча сабаблари бор. Биринчидан, Украинадаги урушнинг қай тартибда кетиши, иккинчидан Арманистонга АҚШнинг аралашуви, учинчи масала Ўрта Осиёда Хитой ва Ҳиндистоннинг қандай йўл тутишига Туркия эътибор билан қарайди. Сабаби, Ўрта Осиёда таъсир доирасини кенгайтиришни истайди, бироқ Хитой ёки Ҳиндистон билан рақобатга тайёр эмаслигини англагани сабабли ўйлаб кўриши мумкин. Шунингдек, Сурия ва Ливиядаги ишлар охирига етмаган. Бир неча фронтда бирданига фаолият юритолмайди. Кейинги вазиятни вақт ва шароит кўрсатади.

Камола Адашбоева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

335 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

545 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

755 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

445 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

345 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2451 12:50 30.11.2022
« Орқага