Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган қорилар ва муаззинлар танловларининг ташкилий қўмитаси 162 мамлакатдан 21 мингдан зиёд ариза қабул қилди. Бу ҳақда Arab News хабар бермоқда.
Икки танловнинг умумий мукофот жамғармаси 7 миллион риёлни (1,9 миллион АҚШ долларини) ташкил этади.
Ҳозиргача қорилар танловида қатнашиш учун 11 минг киши, муаззинлар танловида иштирок этиш учун эса 9 минг киши ариза берган. Ташкилий қўмита 24 июлдан 23 августга қадар аризаларни саралаш билан шуғулланади.
Танловлар 24 августдан 24 сентябргача давом этади. Қорилар танлови ғолиби 5 миллион риёлга, энг яхши муаззин эса 2 миллион риёлга эга бўлади.