300 мингдан зиёд суриялик Туркия чегарасига қочиб келди

15:30 12.06.2019 517

Суриянинг шимоли-ғарбидаги вазият ёмонлашгани сабабли апрель ойи бошидан бери 300 мингдан зиёд киши Туркия чегарасига қочиб келган, дея хабар бермоқда “Анадолу”. 

Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Суриянинг бир қатор туманларига гуманитар ёрдам етказа олмаяпти. Хусусан, Идлиб вилоятининг жанубий туманларидаги гуманитар операциялар бекор қилинган. Ҳама вилоятининг Мадик Калеси туманида етти минг киши май ойидан бери ёрдам ололмаяпти. 

Бундан ташқари, сунъий йўлдош тасвирларидан Суриянинг шимоли-ғарбида камида 18 минг гектар экин майдони ёниб кетгани маълум бўлди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!