31 миллион киши ўз юртида қочқин

20:00 17.05.2018 764

Ўтган 2017 йилда дунё бўйича 31 миллионга яқин киши зўравонликлар ва табиий офатлар туфайли турар жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Хусусан, қуролли низолар 11,8 миллион кишининг ўз юртида қочқинга айланишига сабаб бўлди, бу эса 2016 йилдагидан икки баравар кўпдир. Бу ҳақда Ички кўч жараёнларини кузатиш маркази (IDMC) ҳисоботида қайд этилган.

Марказ раҳбари Александра Билак жаҳон ҳамжамиятини уруш ва сиқувга олиш каби ички қочқинликка олиб келувчи сабабларга қарши курашишга чақирди. Сурия, Конго Демократик Республикаси ва Ироқда одамлар зўравонликлардан қочишга мажбур бўлди. Янги ички қочқинларнинг қарийб ярми мазкур уч давлат ҳиссасига тўғри келади.

Умуман, ўтган йили ички қочқинлар сони деярли 40 миллион кишига етди. Жумладан, тахминан 19 миллион киши табиий офатлар туфайли бошпанасидан айрилди. Уларнинг аксари Хитой, Филиппин, Куба ва АҚШга тўғри келади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!