Янгиликлар

41 нафар бўлғуси куёвларда ОИВ инфекцияси аниқланди

3793

«Zarnew» сайтининг берган маълумотларига кўра, Самарқанд шаҳрида 2019 йилда 41 нафар уйланмоқчи бўлган йигитда ОИВ инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда айтилди.

2018 йилда эса бу кўрсаткич Самарқанд вилоят бўйича 61 тани ташкил қилган. Никоҳдан аввалги тиббий кўрикда аниқланган мазкур ҳолатлардан сўнг томонлар тўйни тўхтатган.

«Ўтган йили никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши натижасида 41 нафарида ОИВ инфекцияси аниқланган. Агар тиббий кўрикдан ўтмаса, бу рақам 82 та бўларди. Натижада тўй қолдирилди. Бундан ташқари, бир қатор ижтимоий касалликлар аниқланиб, никоҳланувчиларга маълум қилинган. Тасаввур қилинг, турмуш қурган ёшларда шундай, ижтимоий хавфли хасталиклар учраса, ўзи билиб-билмаган ҳолда яна бир инсонни ушбу хасталикка дучор қилади. ФҲДЁ органлари орқали никоҳдан ўтаётган ёшлар тиббий кўрикдан ўтишга мажбур», — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Мўминов.

Таҳририятдан. 
Бутун дунё одамларига  шармандалик  ва оғир  мусибат  бўлмиш ОИТС касаллигини  келтириб чиқарган  ва  тарқалишига  сабаб бўлаётган  омил зино  эканлиги  ҳаммага маълум  ҳақиқат.

Аллоҳ  таоло буюради: “Зинога  яқинлашманглар! Чунки у  бузуқлик ва  ёмон  йўлдир” (Исро, 32).

Зино  келажак  наслларга  ҳам  хиёнатдир. Улар майиб–мажруҳ,  ногирон ҳолатда  туғиладилар. Руҳан  тушкунлик  ва  тарбиядаги  ноқислик бир  умр  уларни  тарк этмай, тўлақонли ҳаёт  лаззатларидан  баҳра  ололмай,  афсуслар  домида  яшаб ўтадилар.

Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва васаллам  айтдилар: «Қайси  бир  қавмда  зино  авж  олса, Аллоҳ ўша қавмга  бир  балони юборадики,  бу балони  уларнинг  ота-боболари ҳам кўрган эмас». 

Зинокор ўз жонига  ҳам  ҳиёнат  қилган  бўлади, чунки у  бу  гуноҳи  сабаб  дунёда  турли аламли  касалликларга, маломатларга,  охиратда  эса даҳшатли  азобга  дучор бўлади. 

Юқорида ёзилган муаммоларнинг энг асосий сабаби – турмуш қураётган ёшларнинг диндан узоқлиги, ҳалол-ҳаром нималигини билмагани, зинонинг қандай улкан гуноҳ эканлигига ақли етмаганидир. Шунинг учун ёшлар орасида ҳалол турмуш тарзини тарғиб этиш, фаҳш-зинонинг чиркин иш эканлигини англатиш муҳим ишдир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Самарқандда трамвай ўз йўлидан чиқиб кетди

544 11:40 19.02.2020

Имом Абу Мансур Мотуридий

761 20:40 17.02.2020

Рус блогери: “Самарқандга келсангиз, кўчаларда эҳтиёт бўлинг!”

1952 20:40 15.02.2020

Самарқанддан Санкт-Петербургга мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

313 10:20 13.02.2020

Шаҳобиддин Маржонийни танийсизми?

1247 22:00 31.01.2020

Самарқандда халқаро анжуман бўлиб ўтади

324 23:00 30.01.2020
« Орқага