Таҳлил

42 сонияда 10 марта сўкинган ҳоким ёхуд «Букрини гўр тузатади»ми?

1253

Кеча ижтимоий тармоқларда Миришкор тумани ҳокимининг "иш устида"ги ёзиб олинган аудиоси тарқалди, катта эҳтимол билан овоз кўрсаткичлари шуни тақозо этмоқда.

Бу ҳоким бир неча кунлар аввал сиз-у бизга ўзининг муомала маданияти ва "сўз бойлиги" орқали танилиб улгурган эди. Azon.uz сайтида ҳам ушбу ҳолат  бўйича таҳлилий муносабат билдирилган эди.

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов воқеадан бир кун ўтиб, маккапоядаги ҳодисада нотўғри позиция танлаганини тан олиб, халқдан кечирим сўраган. Прокуратура бу ҳолатни ўрганишни бошлаганлиги тўғрисида ҳам хабар берилган эди.

Қисқа муддат ичида ҳоким икинчи марта қўпол хато ва қўполликка йўл қўяётгандек эди, тўғрироғи, иккинчи марта бундай ҳолатга гувоҳ бўляпмиз, ҳечким хабар топмай қолганлари ҳам бордир, балки. Валлоҳу аълам !

Тарқалган аудиода ҳоким ўз ходимини калтаклагани ва 42 сония ичида 10 марта сўккани, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани ифода этилган.

Вазиятни таҳлил қиладиган бўлсам, менда бир савол туғилади: "Ҳоким конституцияни, қонунларни, биладими?!"

Ходим йўл қўйган хатоси учун қонун олдида жавоб беради. Ҳокимларга қўл остидаги ходимни уриш, сўкиш, шахсиятига тегиш  ваколатлари берилмаган. Бундан ташқари ҳар қандай ишни суд кўриб чиқиши, суд ўрганиб қарор чиқариши белгилаб қўйилган.

Миришкор тумани матбуот хизмати ушбу  ҳолатга баёнот берди.

Баёнотга кўра, аудио бундан 5-6 йил аввал, пахта туфайли фермерларни йиғиб, уларга йиғилиш ўтказаётганида ёзиб олинган. Воқеа Чироқчи  туманида бўлганлиги, ўша пайтда Равшан Комилов Чироқчи ҳокими лавозимида ишлаганлиги айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, ҳокимни кўролмайдиган кимсалар томонидан бу эсги аудиоёзув атайин тарқатилганлиги, кўпчилик ҳокимга уйдирма ва ёлғонлар тўнкашаётганлиги кўрсатилган.

Баёнотда Миришкор тумани ҳокимлиги матбуот котиби Файзулла Эшқулов ҳам фикр билдириб, қуйидаги жумла билан якунлаган: "Ҳоким ҳам сиз-у бизга ўхшаган кўнгли ва орзу ҳаваслари бор. Қўлимиздан келса, адолатли гапни айтайлик, бўлмаса сукут сақлайлик, ёлғон ва уйдирмалардан йироқлашайлик».

Мен ҳам сўнгги фикримни билдираман.

Бировнинг шахсиятига тегиш ниятим йўқ. Ҳоким (майли воқеа фалон йили бўлган бўлса  ҳам) ўша ходим ўрнига ўзини қўйиб кўрмаган. Бироз мушоҳада қилмаган. Шунчаки, аниқ фактлар кўриниб турганда, уни таҳлил қилиб, ечим излаш керак. Далил ва материалларни яшириш ва инкор қилиш касалликни мажбурий беркитишдек гап. Шу сабабли, ҳар-ҳар замонда иситмаси ошкор этиб туради.

Қачонгача маданиятсиз, тарбиясиз одамлар раҳбар бўлиб юради?!

Қачонгача бунақа ҳақорат қилган раҳбарни ҳимоя қилиб, уни ёйинлаганларни маломат қилаверамиз?!

Бундай шармандали ҳоллардан раҳбарлар хулоса оладими ёки...бўкрини гўр тузатадими?

Аҳмад Бухорий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нарпайда рўзадор ўқитувчилар ҳожатхона тозалашга мажбур этилгани айтилмоқда

1088 08:55 27.05.2020

Мавзуга қайтиб: нега янги ҳокимлар бозор бузишни яхши кўради?..

764 17:30 14.05.2020

«Экскаватор биздан эмас» – Вазирлик Бойсун тумани ҳокимлиги баёнотига муносабат билдирди

814 14:00 14.05.2020

Ҳокимлар сайлансинми, ё тайинлансинми?

717 21:30 01.05.2020

Аёлларни имиллашда айблаган ҳоким танқидлар нишонига айланди

465 21:45 24.04.2020

Ҳоким яна мулзам бўлди

1085 00:00 24.04.2020
« Орқага