Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

44 кун: қаҳрамонлик, ғалаба ва озодлик

480

Кеча Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида 27 cентябр – Шаҳидлар хотираси кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маданият маркази фойесида иштирокчиларга 27 cентябр-Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган «44 кун: қаҳрамонлик, ғалаба ва озодлик» номли китоб ва фотокўргазма тақдим этилди. 

Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. 

Ушбу тадбирда Озарбайжон Маданият Маркази директори, элчихонанинг биринчи котиби Самир Аббасов ўз нутқида 44 кунлик Ватан уруши ҳақида шундай фикрлар билдирди:   

- Арманистон томонидан босиб олинган тупроқларимизнинг озод қилиниши, Озарбайжон аскарлари ва зобитлари томонидан ёзилган қаҳрамонлик солномаси, 27 cентябр халқимиз учун ҳам қайғули ва ҳам фахрли сана. Бу кун деярли 30 йил давомида арман истилоси остида бўлган Ватан ерларини озод қилишга кетган йўлининг бошланиши эди. Бу урушда 3 мингдан зиёд аскар ва зобитларимиз Ватан учун шаҳид бўлиш билан бирга, озодлик ва ғалаба достонини ёзди.

Шунингдек Самир Аббасов Арманистон барча халқаро тамойилларга зид равишда суверен Озарбайжон давлати ҳудудини эгаллаб олган ва босиб олинган ҳудудларда катта ваҳшийликлар қилгани, барча уйларни, инфратузилмани вайрон қилгани, тарихий ва диний ёдгорликларни йўқ қилганини айтиб ўтди. У Олий Бош қўмондон, президент Илҳом Алиев таъкидлаганидек, Қорабоғ можароси аллақачон тугаганини ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Озарбайжон Арманистонга 5 бандли тинчлик шартномаси таклифини илгари сурганини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

341 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

553 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

765 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

450 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

347 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2458 12:50 30.11.2022
« Орқага