500 сўмлик қадр

14:00 07.03.2018 1545

"Батут" олдига 15 тача болалар гуриллаб келишди, 2-синф укувилари экскурсияга чиққан экан. "Батутчи" деярли ҳаммадан олдиндан пулини йиғиб олди.

Кўзлари маъюсроқ, кийимлари эскироқ бир бола қолганди холос. У беш юз сўм узатди, чўнтакларин қоқди, йўқ, яна беш сўм етмайди...

– Амаки, майлими, ойим билан келганда 500 сўм ташлаб кетаман...

– Э бор, тошингни тер! Сандақалардан келаверса уйимни қаердан топаман?

Бола пулсиз чиқай демади. Беш юз сўмга чиқаринг демади. Кейинроқ ташлаб кетаман деди...

Шу бола учун тўлагувчи топилди, кўзлари қувнаб ўртоқларига қўшилди....

"Батутчи" шу маҳзун кузлар эгасининг, шу ғарибгинанинг 500 сўм пулига зормиди? Шу норасидага 500 сўмлик қувончни ҳадя эта олмасмиди?

Ўз юртимиздаги болаларга-ки шафқати бўлмаган одамларга олисдаги золимлар азоблаётган гўдаклар ҳаққига, қурбон бўлаётган мурғак вужудлар ҳаққига дуо сўрамай қўя қолай. 

Фарзандларимиз улғайганида уларни бемеҳрликда айблаб, ўпкалаб юрмайлик. Ахир уларга ўзимиз шафқатсизликни ўргатяпмиз...

Ноила ХОЛМАТОВА

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!