571 SAV автомобиль рақамини қиммат нархга сотиб олса бўладими?

09.07.2019 12:30 4024

Савол

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Динимиз йўлида қилаётган хизматларингизни Аллоҳ манфаатли ва барокатли қилсин! Устоз автомобилнинг терилган давлат рақамларини аукцион савдо орқали сотиб олса бўладими?

Айниқса 571 SAV давлат рақамига ҳавасимиз келади. Бу рақам билан боғлиқ, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ҳамманинг муҳаббати қанчалик эканлигини ёлғиз Аллоҳ билади. Шу рақамнинг ҳам баҳоси 13 миллион сўмдан бошланиб, ўсиб кетаверади. Шу номерни сотиб олса исроф бўлмайдими?

Саволимни ноўрин берган бўлсам узр сўрайман


Жавоб

Исроф бўлади. Пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббат машина рақами билан белгиланиши ҳақидаги тушунчадан огоҳ бўлганимдан бери бўғиламан. Наҳот шу даражага етиб келдик, деб. У кишига умматлик ва муҳаббат даъвоси Суннатларини маҳкам ушлаш, доимо Изларидан юриш билан бўлади.

Қолаверса, бошқа “чиройли рақам“ларга миллионлаб сарфлаётганлар, эртага Аллоҳнинг олдида ҳисоб беришларини унутмасинлар.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир АҲМАД